Линклар

Ашхобод воситачиликка барҳам бермоқчи


Туркманистон ўз газини сотиб олаётган харидорлар уни учинчи давлатга сотишини таъқиқлашни режаламоқда.

Бош вазир ўринбосари Боймурод Хўжамуҳамедов жума куни Туркманистон ўз газини “воситачисиз” ўзи сотишни хоҳлашини айтди.

Унинг бу баёноти Туркманистон Россияга газ экспорт қилиш ҳақида янги шартнома имзолаш арафасида экани айтилаётган бир пайтда эълон қилинди.

Аввал Россия Марказий Осиёдан арзон нархда газ олиб, уни Европага қиммат нархда сотиб катта даромад қозонган.
XS
SM
MD
LG