Линклар

logo-print

Покистонда шиддатли жанглар бормоқда


Покистоннинг Афғонистонга яқин ҳудудларида ҳукумат кучлари ва жангарилар ўртасида шиддатли жанглар рўй бераётгани хабар қилинмоқда..

Шанба кундан бошлаб хавфсизлик кучлари Толибон жангариларининг сўнгги истеҳкомларидан бири бўлган Жанубий Вазиристонда кенг кўламли ҳарбий амалиётлар ўтказа бошлади.

Расмийларга кўра, шанба кунги тўқнашувларда беш аскар ва 11 нафар жангари нобуд бўлган.

Шунингдек, маълум бўлишича, ҳукумат кучлари Спинкай Рағзои туманида жангарилар базасини ишғол қилган.
XS
SM
MD
LG