Линклар

Карзай ўз рақиби билан ишлашга тайёр


Франция Ташқи ишлар вазири Бернард Кушнерга кўра, Афғонистон президенти Ҳамид Карзай сайловдаги асосий рақиби Абдуллоҳ Абдуллоҳ билан биргаликда президент сайловидан сўнг юзага чиққан бўҳронни ҳал этишга тайёр эканини маълум қилган.

Бу ҳақда Кушнер Кобулда Афғонистон президенти Ҳамид Карзай ва собиқ ташқи ишлар вазири Абдуллоҳ Абдуллоҳ билан ўтказилган музокаралардан сўнг бўлиб ўтган матбуот анжумани чоғида маълум қилди.

20 август кунги сайлов расмий натижаларига кўра, амалдаги президент Ҳамид Карзай 54.6 фоиз, унинг асосий рақиби Абдуллоҳ Абдуллоҳ эса 28 фоиз овоз тўплаган.

Бироқ шикоятларни ўрганиш бўйича БМТ ҳомийлигида тузилган махсус комиссия сайлов давомида жиддий қонунбузарчиликларга йўл қўйилганини таъкидлаб келмоқда ва бугун сайлов натижалари сохталаштирилгани ёки сохталаштирилмагани ҳақида ўз қарорини эълон қилиши кутилмоқда.

XS
SM
MD
LG