Линклар

logo-print

Мусавий фаолиятини давом эттирмоқчи


Эрон мухолифати етакчиларидан бири Мир Ҳусайн Мусавий мамлакат фуқароларининг талаблари бажарилмагунча, ислоҳотчилар ҳаракати Ислом республикасидаги фаолиятини давом эттиришини маълум қилди.

Мухолифатчиларга тегишли “Калеми” сайти Мусавийнинг “Мухолифат тарафдорлари исёнчилар эмас ва ҳозирги кунда қамоқда ушлаб турилган фаоллар имкон қадар тез фурсатда озод этилиши лозим",деган сўзларидан иқтибос келтирди.

12 июн куни ўтказилган президентлик сайлови натижаларига қарши Теҳронда бўлиб ўтган намойишлар чоғида мухолифатнинг юздан зиёд фаоли қўлга олинган эди. Улардан аксари маҳкамага тортилди, намойишларга алоқадорликда айбланган уч мухолифатчи эса ўлим жазосига ҳукм этилган.
XS
SM
MD
LG