Линклар

logo-print

Ал-Барадей сўзлашувлар тарафдори


БМТ қошидаги Атом энергияси халқаро агентлиги раҳбари Муҳаммад ал-Барадей ҳеч қандай талабларсиз АҚШ ва Эрон ўртасида тўғридан тўғри музокаралар бошлаш Теҳрон ядровий дастури атрофидаги бўҳронга ечим бўла олишига ишонишини маълум қилди.

Ал-Барадей фикрича, Эронга нисбатан янги санкцияларнинг жорий этилиши ҳозирги бўҳронни янада чуқурлаштириши мумкин.

Австриянинг "Die Presse" нашрига интервю берган Атом энергияси халқаро агентлиги раҳбари келаси ҳафта қудратли олти давлат вакиллари ва Эрон расмийлари ўртасида бўлиб ўтадиган учрашувда ижобий натижага эришилишига умид билдирди.
XS
SM
MD
LG