Линклар

Обама Абдуллоҳ Гул билан сўзлашди


Оқ уй маъмурияти тарқатган хабарга кўра, АҚШ президенти Барак Обама Туркия президенти Абдуллоҳ Гул билан бир қатор масалалар, жумладан, Афғонистондаги вазиятни муҳокама қилган.

Президентлар, шунингдек, ўзаро телефон мулоқоти чоғида Туркиянинг Арманистон билан алоқаларни яхшилаш уринишлари ҳамда Босния барқарорлигига оид масалаларга тўхталиб ўтганлар.

Оқ уйга кўра, Барак Обама Туркиянинг Афғонистондаги амалиётларга қўшган ҳиссаси учун президент Абдуллоҳ Гулга миннатдорчилик билдирган.
XS
SM
MD
LG