Линклар

logo-print

Косово ва Македония ўз чегараларини белгилади


Косово ва Македония парламентлари икки давлат ўртасида мавжуд чегара муаммосини ҳал этишни назарда тутган келишувни маъқулладилар.

Келишувга мувофиқ томонлар 150 км чегарани демаркациялашга келишиб олдилар. Мазкур келишувнинг ўзаро дипломатик алоқаларни йўлга қўйишга туртки бўлиши айтилмоқда.

Македония ўтган йил Косово мустақиллигини тан олган бўлса-да, мавжуд чегара муаммоси туфайли бу давлат билан дипломатик алоқаларни ўрнатишдан бош тортган.

Айни пайтда АҚШ ва ЕИнинг жорий раиси Швеция томонлар ўртасида имзоланган келишувни олқишлади.
XS
SM
MD
LG