Линклар

Эронда генераллар ҳужумга учради


Эрон жануби - шарқида худкуш шахс томонидан содир этилган портлашда камида 30 киши, жумладан, мамлакатдаги нуфузли Инқилоб посбонлари корпусининг юқори лавозимли беш раҳбари нобуд бўлди.

Эрон оммавий ахборот воситалари тарқатган хабарга кўра, ўлган раҳбарлар орасида пиёда қўшинлари раҳбарининг ўринбосари генерал Нурали Шоустарий ва Систон-Балужистон вилояти бўйича генерал Муҳаммадзода бўлган.

Маълум бўлишича, ҳарбийлар маҳаллий қабила етакчилари билан музокаралар ўтказаётган пайтда худкуш шахс ўзини портлатиб юборган.

Нобуд бўлганлар орасида қабила етакчиларининг ҳам борлиги айтилмоқда.

Эрон парламентида чиқиш қилган спикер Али Ларижоний ҳарбий раҳбарларнинг ўлимини расман тасдиқлади.

Сўнгги хабарларга кўра, бугунги ҳужум учун масъулиятни минтақада фаолият юритаётган суннийларнинг “Жундуллоҳ” гуруҳи ўз зиммасига олган.
XS
SM
MD
LG