Линклар

Шошилинч хабар
23 апрел 2024, Тошкент вақти: 19:56

Чегарани бузганлар Ворухга қочди


Қирғизистон чегарачилари Тожикистоннинг Ворух анклавини ўраб олдилар.
Қирғизистон чегарачилари Тожикистоннинг Ворух анклавини ўраб олдилар.

Қирғизистон чегараларини 14 октябр куни Тожикистон томонидан бузиб ўтган ва Ворух анклавига ўтиб кетгани айтилаётган номаълум қуролли гуруҳни йўқ қилиш борасида қирғиз ҳамда тожик чегарачилари қўшма амалиёт олиб бормоқдалар.

Қирғизистон чегарачиларининг маълум қилишларича, айни пайтда Тожикистонга қарашли Ворух анклави қуролли кучлар томонидан ўраб олинган.

Номаълум қуролли гуруҳни қидириш ишларига раҳбарлик қилаётган Боткен вилоятидаги чегарачилар қисми зобити Саиджон Эратовнинг “Озодлик” радиоси қирғиз хизматига маълум қилишича, қидирувдаги шахслар бундан авваллари ҳам Қирғизистон ҳудудига тез-тез ўтиб турган бўлишлари эҳтимолдан ҳоли эмас.

Саиджон Эратов Қирғизистоннинг Боткен вилояти ҳудудидаги кам назорат қилинадиган тоғ сўқмоқларидан бирида одам яшаши учун барча шароитлари яратилган ғор ва ғор ичида дори-дармонлар топилганидан келиб чиқиб мана шундай хулоса қилаётганини айтган.

Иккинчидан эса, 14 октябр тунида Қирғизистон чегарасини 8 кишидан иборат қуролли гуруҳ бузиб ўтган. Бироқ 15 октябр куни Ворух анклавига қочган қуролли гуруҳ таркибида 14 киши бўлган.

Чегарачилар шундан келиб чиққан ҳолда, “Қуролли гуруҳнинг қолган 6 аъзоси тоғдан топилган ғорда яшириниб юрган бўлиши мумкин”, деган тахминни ҳам олға сурмоқдалар.

Оператив маълумотларга кўра, қуролли гуруҳнинг барча аъзолари Тожикистон фуқароларидир.

Қирғизистон томони айни пайтда Ворух анклави тожик қуролли кучлари ва милицияси томонидан текширилаётгани, қуролли гуруҳни қўлга олиш борасида қирғиз ҳамда тожик чегарачилари қўшма амалиёт ўтказаётганлари тўғрисида маълум қилган.

Бироқ 18 октябр куни “Озодлик” радиосининг Хўжанддаги мухбири билан сўзлашган Тожикистон чегара хизмати расмийси номаълум қуролли гуруҳ Ворух анклавига қочиб ўтгани тўғрисидаги маълумотларни рад этган эди.

Тожикистон Чегара хизмати матбуот маркази раҳбари Хушнуд Раҳматуллоевнинг айтишича, Тожикистон чегарасини ҳеч ким бузиб ўтмаган ва қуролли тўқнашувлар ҳам бўлмаган.

- Қуролланган номаълум шахслар, айланма йўл орқали Тожикистоннинг Исфара туманидаги тоғли Ворух қишлоғига ўтиб кетганлиги ҳақидаги маълумотлар ҳақиқатдан йироқ. Чунки Қирғизистон томони ҳанузгача бу гуруҳ аъзоларини қўлга ололмаган ва улар ким эканлигини аниқламаган,- деди Хушнуд Раҳматуллоев.

14 октябр куни соат 23 лар чамасида номаълум қуролли гуруҳ Тожикистон томонидан Қирғизистон чегарасини бузиб ўтган эди. Хабарларда айтилишича, чегарачилар ва қуролли гуруҳ ўртасида содир бўлган отишмада ҳар иккала тарафдан ҳам талофотлар бўлмаган.

Дастлабки маълумотларга кўра, қуролли гуруҳ аъзолари Тожикистон ҳуқуқ-тартибот тузилмалари таъқибидан қочиб Қирғизистон томонига ўтган ва жангари гуруҳларга алоқаси бўлмаган оддий жиноятчилардир.
XS
SM
MD
LG