Линклар

Тожикистонда жангарилар йўқ қилинди


Тожикистоннинг Исфара шаҳрида ўтказилган махсус амалиёт пайтида Ўзбекистон исломий ҳаракатининг тўрт аъзоси жисмонан йўқ қилинди, деб хабар берди Бишкекдаги Марказий Осиё янгиликлар хизмати.

- Уч соат давом этган отишма пайтида тўрт жангари ўлдирилган, бир жангари қўлга олинган, милиция махсус отрядининг бир жангчиси жароҳатланган, деди Марказий Осиё янгиликлар хизматига берган суҳбати чоғида Тожикистон Ички ишлар вазирлиги матбуот котиби Маҳмадулло Ассадуллоев.

Хабарда айтилишича, воқеа жойида битта Калашников пулемёти, иккита автомат, учта тўппонча, катта миқдордаги ўқ-дори ва портлатиш мосламаларини ясаш бўйича махсус адабиёт топилган.

Милиция расмийсига кўра, мазкур гуруҳ бир қатор жиноятларда, жумладан, шу йилнинг сентябр ойида Исфана шаҳар ички ишлар бўлими зобити Саидумар Саидовни ўлдирганликда гумон қилинган.
XS
SM
MD
LG