Линклар

Москва-Вашингтон сўзлашувлари давом этмоқда


Россия ва АҚШ расмийлари Женевада ядровий қуроллар арсеналини қисқартиришни назарда тутган янги битим юзасидан навбатдаги давра сўзлашувларини ўтказдилар.

Янги битим қуролларни назорат қилиш бўйича 1991 йил қабул қилинган ва жорий йилнинг декабр ойида амал қилиш муддати тугайдиган СТАРТ-1 битими ўрнини эггалайди.

АҚШнинг ракета ҳужумига қарши мудофаа тизими элементларини Марказий Европага ўрнатиш режаси боис Вашингтон ва Москва ўртасида олиб борилган сўзлашувлар боши берк кўчага кириб қолган эди.

Бироқ АҚШ президенти Барак Обама сентябр ойида мудофаа тизими элементларини Марказий Европага ўрнатиш режасидан воз кечди.

Бундан ташқари жорий йилнинг июл ойида Москвада учрашган АҚШ президенти Барак Обама ва Россия раҳбари Дмитрий Медведев СТАРТ битимини янгиси билан алмаштириш юзасидан келишиб олган эди.
XS
SM
MD
LG