Линклар

Украина президент сайловига ҳозирланмоқда


Украинада президентликка даъвогарларнинг сайловолди кампаниясига старт берилди.

2004 йилги “Зарғалдоқ инқилоби”дан сўнг президент этиб сайланган Виктор Юшченконинг 17 январ куни ўтказиладиган президент сайловида ўз номзодини қўйиши кутилмоқда.

Бироқ мамлакатда ўтказилган сўнгги сўров натижаларига кўра, президентлик учун асосий курашнинг бошқа икки номзод - мамлакат Бош вазири Юлия Тимошенко ва собиқ Бош вазир Виктор Янукович ўртасида бориши кутилмоқда.
XS
SM
MD
LG