Линклар

Ўзбеклар режаси фош қилинди


Чехия полицияси қамоқда сақланаётган ўзбекларнинг қотиллик содир этиб, қамоқдан қочиш режасини фош қилди.

Маҳаллий матбуотнинг билдиришича, полиция ва қамоқхона ходимлари Прага ҳибсхонасида сақланаётган ўзбекларнинг мафхий ёзишмасини қўлга киритган. Ёзишмалардан маълум бўлишича, қотилликда гумон қилиниб, ҳозирги кунда Прага қамоқхонасида сақланаётган тўрт ўзбекдан икки нафари қамоқхона нозирларини ўлдириб, қочишни режалаган.

Қотилликда гумон қилинган Ўзбекистоннинг тўрт фуқароси ўтган йилнинг март ойида Прагада ҳибсга олинган эди.

Чехия полициясига кўра, ўзбеклар Прага марказидаги уйлардан бирида бир қизни ўлдириш ва бир шахснинг жонига суиқасд қилишда айбланган.

Айни пайтда Прага шаҳар суди Белорус фуқаросини чавақлаганликда гумон қилинган Ўзбекистон фуқароси Шаҳзод Мақсудов ишини кўриб чиқмоқда.
XS
SM
MD
LG