Линклар

БМТ қўмитасининг қарори кутилмоқда


БМТ ҳомийлигида тузилган махсус қўмитанинг 20 август куни Афғонистонда ўтказилган президент сайловига оид ўз қарорини эълон қилиши кутилмоқда.

Президент сайловида қайд этилган шикоятларни ўрганиш бўйича махсус қўмитанинг бугунги қарори сайловдан сўнг юзага чиққан бўҳронга ойдинлик киритади.

Мазкур қарор билан Ҳамид Карзайнинг президент этиб сайлангани ёки сайловнинг иккинчи босқичи ўтказилиши аниқ бўлади.

Дастлабки натижаларга кўра, амалдаги президент Ҳамид Карзай сайловчиларнинг қарийиб 55 фоиз овозини қўлга киритган.

Бироқ БМТ қўмитаси сайлов натижаси сохталаштирилганини эълон қилса, Карзай тўплаган овоз 50 фоиздан тушиб кетиши мумкин ва бундай ҳолда сайловнинг иккинчи босқичини ўтказиш лозим бўлади.
XS
SM
MD
LG