Линклар

БМТ қўмитаси ўз ҳисоботини ошкор қилди


БМТ ҳомийлигида тузилган махсус қўмита 20 август куни Афғонистонда ўтказилган президент сайловига оид ўз қарорини эълон қилиб, номзодларга берилган овозларни бекор қилиш тўғрисида топшириқ берди.

Президент сайловида қайд этилган шикоятларни ўрганиш бўйича махсус қўмитанинг билдиришича, президент сайлови давомида қайд этилган шикоятлар юзасидан тайёрланган ҳисобот Афғонистон мустақил сайлов комиссиясига борилган ва унда Ҳамид Карзай ва унинг рақиби Абдуллоҳ Абдуллоҳга берилган овозларни бекор қилиш тавсия этилган.

БМТ қўмитасидаги аноним манбанинг БиБиСига билдиришича, шикоятларни ўрганувчи халқаро қўмита амалдаги президент Ҳамид Карзай тўплаган овоз 50 фоиздан ортмаган, деган қарорга келган.

Дастлабки натижаларга кўра, амалдаги президент Ҳамид Карзай сайловчиларнинг қарийиб 55 фоиз овозини қўлга киритган.

Айни пайтда БМТ қўмитаси сайлов натижаси сохталаштирилганини расман эълон қилса, Карзай тўплаган овоз 50 фоиздан тушиб кетади ва бундай ҳолда сайловнинг иккинчи босқичини ўтказиш лозим бўлади.
XS
SM
MD
LG