Линклар

Эркин микрофон - Ўзбекистонда зиëли қолганми?

  • Фаррух Юсуфий

SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 рақамига йўлланг.

SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 рақамига йўлланг.

деган савол билан Озодликка қўнғироқ қилган тожикистонлик ўзбеклардан бири¸ зиëлилар¸ хусусан ижодкорлар орасида ҳақиқат позициясидан туриб гапирадиган одам кўринмаяптику¸ дея куйинади.

Ўзбекларга қарши Ҳолокостми бу?

Россияда мардикорлик қилаётган илк суҳбатдошимиз, яқинда Россия телеканалида берилган бир кўрсатувда ўзбекларнинг хўрланаётгани намойиш қилинганидан таъсирланиб¸ қўнғироқ қилаётганини айтади.

- Специальная корреспонденция деган кўрсатув бўлди. Шунда чет элдан келиб ишлайдиган болаларни кўрсатди. Қулларда энди. Корейс¸ въетнам¸ ўзбек ва ҳоказо. Москва атрофида 18 гектар ерда деҳқончилик бўларкан. Келиб текширди¸ ишлаëтганларни ушлади. Шуларнинг ичида битта аëлни қувди. Салқин кузда курткалари билан болалар қочаяпти. Милициялар одамларни қуëнни қувгандай қувишди. Бу аëл қочиб¸ ўзини кўлгами¸ сойгами ташлаб юборди. У чўкаяпти¸ ëрдам беринглар деяпти¸ тепасида милициялар ëрдам бермасдан бақираяпти. Москванинг кузги совуғида.

Озодлик: Телевизорда кўрсатдими шуни?

- Ҳа. Кейин ëтган аëлларнинг ëнига кириб "подъëм" деб бақиришларини кўриб¸ немисларнинг еврейларга бўлган муносабати эсимга тушиб кетди¸ дейди россияда мардикорлик қилаëтган бу суҳбатдошимиз.


Ўзбекларда ҳақиқат неча пул?

Тожикистондан қўнғироқ қилиб, ўзини ўзбек, деб таништирган навбатдаги чимиз Ўзбекистон зиёлиларига айтар гапларини етказиб қўйишмизни илтимос қилди.

- Мен Тожикистондан қўнғироқ қилаяпман. Ўзбек мактабида таълим олганман. Ўзбекистон зиëлиларига қизиқишим роса катта. Улар ўзбек халқига¸ қайсидир маънода¸устоз ҳам ҳисобланади. Мен уларнинг позициясига тушуна олмай қолувдим. Шунга ҳайронман. Шунчаки ўзбек адабиëтининг талабчан бир мухлиси сифатида айтмоқчиманки¸ нимага зиëлиларнинг позицияси даврга қараб ўзгариб бораверади?

Масалан¸ Ўткир Ҳошимов ëки уламоларимиздан Фозил қорининг икки йил аввал айтган гаплари билан бугунги айтган гаплари орасида ер билан осмонча фарқ бор. Мен ëш бўлсам ҳам¸ бу соҳада тажрибам бўлмаса ҳам менинг билганим – ҳақиқат бир хил бўлади. У даврга ëки давлат сиëсатига қараб ўзгармайди. Мен Тожикистонда бўлсам ҳам Ўзбекистонда чоп этилаëтган газеталарни¸ китобларни ўқиб¸ радиоларни эшитиб¸ телевизорларни кўриб¸ шундай хулоса чиқараяпманки¸ нима бугунги кунда ҳақиқат позициясида туриб гапирадиган зиëлилар ўзбек миллатидан етишиб чиқмаяптими? Ëки бўлмаса етиштириб чиқарадиган устоз қолмадими ўзбек халқида? Мен шуни айтмоқчи эдим. Агар менинг сўзларимни эшитишаëтган бўлса¸ кимгадир етиб борса¸ мен шу саволимга жавоб излайман. Наҳотки ҳақиқат олдида позиция¸ шариат олдида Худодан қўрқиш¸ тақво бўлмаса. Мен буни эшитиб туриб¸ жуда ҳам қийналиб кетаяпман¸ дейди тожикистонлик ўзбек суҳбатдошимиз.

Тилга не бўлди?


Тожикистон Сўғд вилоятининг Ўзбекистонга чегарадош қишлоғида яшайдиган яна бир суҳбатдошимиз давлат тили мақоми берилганига 20 йил тўлган ўзбек тилининг бугунги аҳволи ҳақида фикр юритди.

- Менинг бир тарафим Қирғизистонга¸ бир тарафим Ўзбекистонга ниҳоятда яқин. Бугунга келиб ўзбек тилига давлат тили мақоми берилганига 20 йил тўлипти. Бу тўғрида Ëшлар радиоканалидан¸ Ўзбекистон радиоканалидан бир неча бор эшитдик. Ўзбек тилида тоза гапириш¸ бегона сўзларни қўшмаслик тўғрисида анча тортишувлар¸ анча муаммолар борлигини айтишди улар. Менинг фикрим шундайки¸ ўзбек тилини биринчи бузиб гапирадиган ташкилот бу Ўзбекистон радиосидаги Ўзбекистон ва Ëшлар канали. Ҳозир мен мисоллар келтираман.

Агар сиз Ўзбекистон ëки Ëшлар каналини эшитсангиз¸ “Фалон кишини таваллуд айëми билан фалон киши табриклайди” дейди. Таваллуд айëми эмас¸ бу форсча сўз. Туғилган куни билан дейиш керак. Иккинчиси¸ “Бизнинг аскарларимиз давлат сарҳадларини қўриқлаяпти” дейди. Давлат сарҳадлари эмас¸ чегаралари дейилади турк тилида¸ дейди тожикистонлик суҳбатдошимиз.

*******************

Муҳтарам муштарий, агар сизни ташвишга солаётган муаммолар бўлса, шунингдек, ўзингиз гувоҳи бўлаётган воқеа-ҳодисалар борасида Озодликка хабар бермоқчи бўлсангиз¸ бизга қўнғироқ қилинг.

SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 рақамига йўлланг.

“Эркин микрофон” сизга мунтазир!

**********************************************

"Эркин микрофон " рукни остида берилаëтган фикр ва мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси ва бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти маъсул эмас.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG