Линклар

"АвтоВаз" синганини эълон қилиши мумкин


Россиядаги йирик автомобил ишлаб чиқарувчи “АвтоВаз” ширкати яқин келажакда ўзининг касодга учраганини эълон қилиши мумкин.

Ширкатнинг молия масалалари бўйича мутасаддиси Олег Лобанов РиаНовости агентлиги билан суҳбатда “АвтоВаз” учун ҳозирги вазиятдан қутулишнинг энг мақбул йўли ширкатни синди деб эълон қилишдир, деган фикрни билдирди.

Лобановнинг айтишича, “АвтоВаз” қарзларини реструктуризация қилиш учун камида 1.2 миллиард доллар¸ иш салоҳиятини тиклаш учун эса¸ 409 миллион АҚШ доллари керак бўлади.

“АвтоВаз” заводларида 100 мингдан ортиқ ходим ишлайди.
XS
SM
MD
LG