Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 16:15

Эрон генераллари қасос истамоқда


Якшанба куни ўлдирилганлар орасида Эрон Ислом инқилоби посбонлари корпуси раҳбарларидан бири генерал Нурали Шуштарий ҳам бор.
Якшанба куни ўлдирилганлар орасида Эрон Ислом инқилоби посбонлари корпуси раҳбарларидан бири генерал Нурали Шуштарий ҳам бор.

Расмий Теҳрон АҚШ¸ Британия ва Покистонни мамлакат жануб-шарқида рўй берган худкушлик ҳужумига алоқадорликда айблаб¸ уларга ўч олиш билан таҳдид қилди.

Эрон давлат матбуоти хабарларига кўра¸ мамлакатнинг Покистонга туташ жануб-шарқий Систон-Балужистон минтақасида амалга оширилган қонли ҳужум оқибатида камида 42 одам нобуд бўлган. Худкушлик ҳужуми Эрон Ислом инқилоби посбонлари корпуси ва ҳарбий қўмондонларнинг маҳаллий етакчилар билан учрашуви чоғида амалга оширилган.

Ислом инқилоби посбонлари корпуси раҳбари¸ генерал Муҳаммад Али Жаъфарий¸ АҚШ¸ Британия ва Покистон махсус хизматларини¸ мазкур ҳужум учун маъсулиятни ўз зиммасига олган суннийларнинг Абдулмалик Ригий бошчилигидаги Жундуллоҳ гуруҳи билан алоқадорликда айблади.

- Бугун мамлакат хавфсизлик идораси тақдим қилган ҳужжатлар Абдулмалик Ригийнинг жинояткор гуруҳи билан АҚШ¸ Британия ва афсусларким¸ Покистон разведка ташкилотлари ўртасида бевосита алоқа борлигини кўрсатди. Абдулмалик Ригийнинг ўзи ва унинг режалари¸ шубҳа йўқки¸ ана шу ташкилотлар қаноти ва ҳимояси остидадир¸ деди Эрон махсус хизмати раҳбари генерал Жаъфарий.

Ҳозирча¸ ҳужумга алоқадорликда айбланаëтган учала давлат ҳукуматлари ҳам якшанба кунги мазкур ҳужумни кескин қораладилар.

Жаъфарий ўз баëноти давомида¸ ҳужум айбдорларини жазолаш мақсадида бошқа давлат ҳудудларида ҳам ҳарбий амалиëтлар ўтказилиши мумкинлигига ишорат қилди.

Ройтер ахборот агентлиги Эрон депутатларидан бири Паймон Форузешнинг Эрон аксил-террор амалиëтларининг Покистон ҳудудларида амалга оширилиши борасида якдиллик мавжудлиги ҳақдаги сўзларини иқтибос келтирди.

Эрон матбуотининг ëзишича¸ якшанба куни мувофиқлашган ҳолда кетма-кет амалга оширилган ҳужум оқибатида Эрон Ислом инқилоби посбонлари корпусининг беш аъзоси ўлдирилган ва улардан иккитаси корпуснинг юқори мартабали расмийси бўлган.

Мазкур ҳужум Теҳрон ядровий дастури борасида Атом энергияси бўйича агентлик¸ шунингдек Эрон¸ Франция¸ Россия ва АҚШ расмийларининг 19 октябр куни Венада ўтказилиши белгиланган музокаралар олдидан ўзаро кескинликни кучайтириб юборди.

Эрон давлат телевидениесига кўра¸ ҳужум учун жавобгарликни ўз зиммасига олган Жундуллоҳ гуруҳи¸ шу йўл билан аксариятини шиалар ташкил қилувчи Эронда суннийларга нисбатан мавжуд камситишларга ўз норозилигини билдирганини даъво қилган.

Теҳрон расмийлари авваллари ҳам Жундуллоҳнинг Покистон жануб-ғарбий ҳудудларида бемалол фаолият юргизаëтганини айтиб келаëтган эди.

Айни пайтда¸ Теҳроннинг бу гуруҳни АҚШ ва Британия қўлламоқда¸ деган баëноти ҳам янгилик эмас¸ дейди сиëсий шарҳловчи Абдул Стар До Шукий.

- Мен Жундуллоҳ раҳбари Ригийнинг хориждан ëрдам олиш ëки унинг хориж махсус хизматлари билан алоқаси борлигидан бехабарман. Аммо Эрон расмийлари хориж давлатларига бундай айбни¸ бирор бир далил¸ исбот келтирмаган ҳолда¸ олдин ҳам бир неча бор такрорлаган¸ дейди бу шарҳловчи.

Эрон генерали оғзидан такрорланган бу айбловга муносабат билдирган Покистон Ташқи ишлар вазирлиги уларни асоссиз дея атади ва икки давлат ўртасидаги муносабатларни “дўстона” дея баҳолади.
XS
SM
MD
LG