Линклар

Клинтон Суданни ҳамкорликка чорлади


АҚШ Давлат котиби Ҳиллари Клинтон Судан ҳукумати билан сўзлашувлар бошлашга оид АҚШнинг янги сиёсатини ошкор қилди.

Ҳиллари Клинтон Суданда ижобий ўзгаришлар кузатилган тақдирдагина Вашингтон бу давлатга муайян имтиёзлар бериши, бироқ расмий Ҳартум ўз зиммасига олган мажбуриятларни бажаришдан бош тортса¸ АҚШ бу давлатга нисбатан жазо чоралари қўллаши мумкинлигини таъкидлади.

- Уринишларимиздан натижа бўлишига ишонамиз. Суданда тинчлик ва барқарорликка эришиш осон бўлмайди, муваффақиятга эришишимиз ҳам кафотолатланмаган. Бироқ бир нарса аниқ - Судан муаммосини инкор қилиб бўлмайди. Қўл қовуштириб ўтириш ҳам натижа бермайди, деди Вашингтонда журналистлар билан учрашган Ҳиллари Клинтон.

Жорий йил бошида Ҳаагадаги Халқаро жиноят суди Судан президенти Умар Ал-Баширни инсониятга қарши жиноятлар содир этганликда айблаб, уни ҳибсга олишга ордер берган эди
XS
SM
MD
LG