Линклар

Венада Эрон ядровий дастури бўйича музокаралар бормоқда


Венада Эроннинг ядровий дастури билан боғлиқ маслаҳатлашувлар бугун ҳам давом этади.

Музокараларда Эроннинг энергия эҳтиёжлари учун мўлжалланган уранни чет давлатларда тўйинтириш каби техник масалалар муҳокама этилмоқда.

Эроннинг Атом энергияси бўйича халқаро агентликдаги вакили Али Шерзодиён, агар халқаро ҳамкорлар билан музокаралар натижасиз якун топса, Теҳрон ўз энергетика эҳтиёжи учун керак бўлган уранни ўзи бойитишда давом этади, деб таъкидлади.

Эрон ўзининг ядровий дастури фақат тинч мақсадларни кўзлашини айтиб келади.

Эроннинг ядровий қуролга эга бўлишидан хавотирга тушаётган Халқаро жамоатчилик эса Теҳрон ҳукуматидан ядровий дастури фақат тинч мақсадларни кўзлашини исботлашни талаб этмоқда.
XS
SM
MD
LG