Линклар

Медведев Сербияга боради


Россия президенти Дмитрий Медведев бугун Сербияга сафар қилади.

Кремл раҳбарининг Сербия президенти Борис Тадич билан музокаралари давомида икки давлат ўртасида, айниқса нефт ва газ соҳасида савдо-иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш масаласи бош мавзу бўлиши кутилмоқда.

Бундан ташқари, томонлар Россиянинг "Жанубий Оқим" деб номлаётган газ қувури лойиҳасини муҳокама этишади.

Мазкур лойиҳага кўра, қувур Россиянинг Қора денгиз соҳилларидан бошланиб, Болгария, сўнг Сербия ва Венгрия орқали Австриягача етиб бориши керак.

Ташриф давомида Россия президенти Сербия парламентида чиқиш қилади.
XS
SM
MD
LG