Линклар

Вазиристонда амалиётлар давом этмоқда


Покистон кучлари Афғонистонга яқин Жанубий Вазиристон ҳудудида Толибон ва ал-Қоида жангариларига қарши ҳарбий амалиётларни давом эттирмоқда.

Покистон армияси вакили генерал Атҳар Аббоснинг айтишича, амалиётлар бошланган шанба кунидан буён 78 жангари йўқ қилинган. Покистон армияси эса тўққиз аскарини йўқотган.

Жанубий Вазиристондан Ал-Қоида ва Толибон жангариларини сиқиб чиқариш амалиётига Покистоннинг 30 минг қўшини жалб этилди.

Юз мингдан зиёд тинч аҳоли вакиллари ўз уйларини ташлаб, бошқа ҳудудларга кўчишга мажбур бўлган.
XS
SM
MD
LG