Линклар

Мустақил сайлов комиссияси қарори кутилмоқда


Афғонистон мустақил сайлов комиссиясининг 20 август куни ўтказилган президент сайлови якуний натижаларини эълон қилиши кутилмоқда.

Бу ҳақда комиссия матбуот вакили Нурмаҳаммад Нур маълум қилди.

Дастлабки натижаларга кўра, президентлик сайловида Ҳамид Карзай қарийиб 55 фоиз, унинг асосий рақиби¸ собиқ Ташқи ишлар вазири Абдуллоҳ Абдуллоҳ 28 фоиз овоз тўплаган.

Бироқ БМТ ҳомийлигида тузилган шикоятларни ўрганувчи махсус қўмита 20 август кунги сайловда номзодларга берилган овозларнинг бир неча фоизини бекор қилди.

Қароргоҳи АҚШда жойлашган Халқаро демократия ташкилотининг билдиришича, БМТ қўмитаси қарори билан Ҳамид Карзай қўлга киритган овозлар 50 фоиздан тушиб кетган.

Сайловда қайд этилган қонунбузарчиликлар президент Ҳамид Карзай ва Ғарб давлатлари ўртасидаги муносабатларнинг таранглашувига сабаб бўлди.
XS
SM
MD
LG