Линклар

Эрон Покистонни айблашда давом этмоқда


Эрон Ташқи ишлар вазири Манучеҳр Муттақий Ислом инқилоби посбонлари корпусига қарши ҳужум уюштирган гуруҳ Покистонда жойлашганини маълум қилди.

Муттақий мазкур гуруҳ номини ошкор қилмаган бўлса-да, унинг фикрича, ушбу гуруҳ жангарилари Эрон-Покистон чегарасини мунтазам равишда бузиб, Эрон ичкарисида қўпорувчилик амалиётлари содир этиб туради.

Эрон томони Систон-Балужистон вилоятида якшанба куни содир этилган портлашда суннийларнинг “Жундуллоҳ” гуруҳини айблади.

Бу ҳужумда камида 42 киши, жумладан, Эрондаги нуфузли Инқилоб посбонлари корпуси раҳбарлари ва аскарлари нобуд бўлди.

Эрон расмийлари, шунингдек, Покистон, АҚШ ва Буюк Британияни якшанба кунги ҳужумга алоқадорликда айблади.
Бироқ учала давлат ҳам Эрон иддаоларини инкор этмоқда.
XS
SM
MD
LG