Линклар

logo-print

Исломободда портлаш содир этилди


Исломободдаги Ислом универститетида иккита портлаш содир этилди.

Полициянинг билдиришича, университет биносида содир этилган портлашларда 6 киши нобуд бўлган, ўнлаб фуқаро тан жароҳати олган.

Маҳаллий матбуотнинг хабар қилишича, ҳар иккала портлаш худкуш шахс томонидан содир этилган.

Сўнгги ҳафта давомида Покистон бўйлаб содир этилган зўравонлик ва портлашларда 170дан ортиқ киши нобуд бўлди.

Айни пайтда ҳукумат кучлари Жанубий Вазиристонда жангариларга қарши кенг кўламли ҳарбий амалиётларни давом эттирмоқда.

Покистон армияси вакили¸ генерал Атҳар Аббоснинг айтишича, амалиётлар бошланган шанба кунидан буён 80га яқин йўқ қилинган. Покистон армияси эса тўққиз аскарини йўқотган.
XS
SM
MD
LG