Линклар

Медведев Белградга борди


Россия президенти Дмитрий Медведев Сербияга сафар қилди

Сафар арафасида Сербия пойтахти Белградда хавфсизлик чоралари кучайтирилди.

Россия раҳбари Белградда Сербия ҳукумати етакчилари билан учрашиб, ўзаро алоқалар ривожига оид масалаларни муҳокама қилади. Белград сўзлашувларида Сербияга 1 миллиард доллар қарз бериш масаласининг ҳам муҳокама этилиши кутилмоқда.

Сербия Бош вазири Мирко Цветкович Россиянинг ўз давлати учун стратегик ҳамкор экани ва Белград Москва билан алоқаларни мустаҳкамлашга содиқ қолажагини маълум қилди.

Бир кунга мўлжалланган сафар давомида Россия раҳбари Белград фашистлар Германияси босқинидан озод этилганининг 65 йиллигига бағишлаб ўтказиладиган байрам тадбирида иштирок этишни ҳам режалаган.
XS
SM
MD
LG