Линклар

Газпром раҳбари туркман президенти билан учрашди


Россиянинг Газпром ширкати раҳбари Алексей Миллер 19 октябр куни Ашхободда Туркманистон президенти Қурбонқули Бердимуҳаммедов билан сўзлашув ўтказди.

Хабарларга кўра, сўзлашувлар чоғида газ соҳасида узоқ муддатли стратегик ҳамкорликни давом эттириш масалаларини муҳокама қилганлар.

Жорий йилнинг апрел ойида Туркманистонни Россия билан боғловчи асосий газ қувурида рўй берган портлашдан сўнг, расмий Ашхобод портлашда Россия томонини айблаб, газ экспортини тўхтатиб қўйган эди.
XS
SM
MD
LG