Линклар

logo-print

АҚШ Россияни тинчлантирмоқда


АҚШ Мудофаа вазирлигининг юқори мартабали расмийси Вашингтон НАТОга аъзо бўлмаган давлатлар ҳудудида мудофаа тизими элементларини жойлаштиришни режаламаётганини маълум қилди.

АҚШ Мудофаа вазирининг халқаро хавфсизлик масалалари бўйича ёрдамчиси Александр Вершбоу Тбилисида қилган чиқиши чоғида ўз ҳукумати Грузия ҳудудида ҳарбий база яратиш масаласини муҳокама қилмаётганини билдирди.

Россия томони АҚШнинг Грузия ёки Украина ҳудудида мудофаа тизими элементларини ўрнатиши мумкинлигидан хавотир билдириб келмоқда.
XS
SM
MD
LG