Линклар

logo-print

Ҳиндистон делегацияси Тошкентга сафар қилади


Ҳиндистон Ташқи ишлар вазири Соманаҳалли Маллайя Кришна 22-23 октябр кунлари Ўзбекистонга сафар қилади.

Ҳиндистон матбуоти хабарига кўра, Маллайя Кришна Тошкентда ўзбекистонлик ҳамкасби Владимир Норов билан учрашиб, ўзаро алоқалар ривожи¸ шунингдек минтақа ва халқаро аҳамиятга молик масалалар юзасидан фикр алмашади.

Ўзбекистон президенти Ислом Каримовнинг ҳам Ҳиндистон Ташқи ишлар вазирини қабул қилиши кутилмоқда.

Маллайя Кришна, шунингдек, Тошкент сафари давомида Лал Баҳодир Шастри хотирасига ўрнатилган ёдгорликни заёрат қилиб, Фанлар академияси қошидаги Шарқшунослик институтида Ҳиндистон марказининг очилиш маросимида иштирок этади.
XS
SM
MD
LG