Линклар

logo-print

Эрон: мухолифат етакчисини жазолашмоқчи


Эрон парламенти депутатлари мухолифат етакчиси Мир Ҳусайн Мусавийни жазолаш чақириғи билан чиқдилар.

ИРНА агентлигининг хабар қилишича, парламентнинг қатиқққўл сиёсат тарафдори бўлган 100га яқин вакили мамлакат Бош прокурорига шикоят аризаси йўллаганлар.

Аризада айтилишича, Мусавий 12 июн кунги президент сайлови натижаларини савол остига қўйиб, миллатга қарши жиноят содир этган.

Бундан бир ҳафта муқаддам президент сайловидаги яна бир ислоҳотчи номзод Меҳди Каррубийни ҳам жиноий жавобгарликка тортиш чақириқлари янграган эди.
XS
SM
MD
LG