Линклар

logo-print

Теҳрон ядровий дастурига оид музокаралар якунига етмоқда


Венада Эроннинг ядровий дастури билан боғлиқ маслаҳатлашувлар бугун ҳам давом этади.

АҚШ, Россия, Франция, Эрон вакиллари иштирокида ўтаётган музокараларда Эроннинг энергия эҳтиёжлари учун мўлжалланган уранни чет давлатларда тўйинтириш каби техник масалалар муҳокама этилмоқда.

Сешанба куни Эрон Францияни аввал зиммасига олган мажбуриятларни бажармаганликда айблаб, музокараларда ушбу давлат вакиллари қатнашишини хоҳламаслигини билдирди.

Аммо Атом энергияси халқаро агентлиги раҳбари Муҳаммад ал-Барадей Венадаги музокаралар муваффақиятсизликка юз тутгани ҳақидаги хабарларни рад этди.

Бироқ Барадей сўзлашувлар кутилганидан секинроқ кечаётганини тан олди.

Эроннинг Атом энергияси бўйича халқаро агентликдаги вакили Али Шерзодиён, агар халқаро ҳамкорлар билан музокаралар натижасиз якун топса, Теҳрон ўз энергетика эҳтиёжи учун керак бўлган уранни ўзи бойитишда давом этади, деб таъкидлаган эди.
XS
SM
MD
LG