Линклар

logo-print

Медведев Сербияга борди


Россия президенти Дмитрий Медведев бир кунлик ташриф билан Белградга сафар қилди.

Сербия президенти Борис Тадич ва ҳукуматнинг бошқа расмийлари билан музокараларда қатор ҳужжатлар, жумладан, энергетика соҳасига оид келишув имзоланди.

Шунингдек, Россия Сербияга бир миллиард евро миқдорида кредит ажратганини эълон қилди.

Белградда ўтган матбуот анжуманида Борис Тадич Сербиянинг Косова мустақиллигини тан олмагани Кремл тарафидан қўллаб-қувватлангани учун Россия президентига миннатдорчилик билдирди..

- Сербия ҳудудий яхлитлигини қўллаб-қувватлагани учун президент Дмитрий Медведевга ўз миннатдорчилигимини билдираман. Сербия Косова мустақиллигини ҳеч қачон тан олмайди, деди Сербия президенти Борис Тадич.
XS
SM
MD
LG