Линклар

Раул "Бунёдкор" таклифини рад қилди


Испаниянинг “Реал” футбол клуби ҳужумчиси Раул Ўзбекистоннинг “Бунёдкор” жамоасида тўп суриш таклифини рад қилди.

"Спорт-Экспресс"газетасининг “Sky Sports” каналига асосланиб хабар қилишича, Раулнинг “Реал” билан шартномаси 2011 йилда тугайди.

Шу боис “Бунёдкор”нинг вакили Раулнинг агенти билан боғланган. Аммо таклиф учун миннатдорлик билдирган 32 яшар Раул, ўз ўрни “Реал”да эканини айтган.
XS
SM
MD
LG