Линклар

Москвада тошкентлик одамфуруш ушланди


Россия милицияси ходимлари 18 яшар Карина исмли қизни Москвада сотиб юборишга уринган тошкентлик йигитни қўлга олди.

29 яшар Тимур исмли Ўзбекистон фуқароси соғлом қизни Россияга алдаб олиб бориб¸ унинг ички аъзоларини сотиш эвазига катта пул ишлашга уринган пайтда қўлга олинди.

- Айбланувчи Тимур ўз модели Каринани 50 минг еврога сотмоқчи бўлди. У харидорга соғлом инсоннинг ички аъзоларини олишни таклиф қилди, дейди Москва шаҳар жануб-ғарбий округи Ички ишлар бошқармасининг Информация ва жамоатчилик билан алоқалар гуруҳи нозири¸ милиция майори Ирина Юрьева Озодлик билан суҳбатда.

Тимурга нисбатан Россия Федерацияси Жиноят кодексининг одам савдосига оид 127-моддаси бўйича жиноий иш қўзғатилган.

Бу моддага мувофиқ айбланувчи 3 йилдан 10 йилгача озодликдан маҳрум этиши мумкин.
XS
SM
MD
LG