Линклар

Ўзбекча моделлик йўли - подиум ўрнига кушхона

  • Ҳасанжон

Бугун Ўзбекистондаги аксар ëш ва келишган қизларни¸ моделлик ваъдаси билан алдаш жиноятчиларнинг синалган усулига айланиб қолган.

Бугун Ўзбекистондаги аксар ëш ва келишган қизларни¸ моделлик ваъдаси билан алдаш жиноятчиларнинг синалган усулига айланиб қолган.

Ўзини Ўзбекистон ва Қозоғистонда фаолият кўрсатувчи моделлик агентлиги раҳбари деб таништирган Темур исмлик йигит¸ келишган¸ соғлом қизларга пул ва шуҳрат ваъда қилиб¸ уларни тана аъзолари донори сифатида пуллашга уринганда қўлга олинди.

Россия милицияси ходимлари 18 яшар Карина исмли қизни Москвада сотиб юборишга уринган тошкентлик йигитни қўлга олди.

29 яшар Тимур исмли Ўзбекистон фуқароси бўлган соғлом қизни Россияга алдаб олиб бориб¸ унинг ички аъзоларини интернет орқали сотиш эвазига катта пул ишлашга уринган пайтда қўлга олинди.

Озодлик билан суҳбатда Москва шаҳар жануби-ғарбий округи Ички ишлар бошқармасининг информация ва жамоатчилик билан алоқалар гуруҳи нозири¸ милиция майори Юрова Ирина Юрьевна ушбу воқеа тафсилотларига ойдинлик киритади.

Юрова Ирина: Карина исмлик 18 яшар тошкентлик қизнинг жонли товарга айланишига сал қолди.

Бу қизни унинг ҳамюрти¸ аниқроғи ўзини моделлик агентлиги директoри деб таништирган 29 яшар Темур сотмоқчи бўлган. Айбланувчи Темур ўзининг моделини 50 минг еврога баҳолаган. У интернетдаги потенциал мижозга соғлом одамнинг тана аъзоларини олишни таклиф қилган.

Карина Темурнинг бу тариқа у орқали пул ишламоқчи бўлганлигига ҳалигача ишона олмаяпти. Бу йигитни у тахминан бир йилдан бери таниркан. Темур Каринанинг ота-онасини қобилиятли қизларига пойтахт модел бизнесида ўз ўрнини топишга ëрдам беришини айтиб¸ уларни ишонтирган.

Тирик инсоннинг тана аъзолари донори сифатида таклиф қилиниши Москва шаҳар ИИБнинг жануб-ғарбий округи тезкор ходимлари ўтказилган тезкор тадбирдан кейин маълум бўлди.Ўз "товари"ни интернетда тақдим қилган сотувчи савдо қилишга ҳам улгурган ва бошида модел учун 100 минг евро сўраган.

Бундан ташқари¸ Темур агар яна имконият бўлиб қолса¸ яна бир неча одамни сотишга тайëр бўлган. Темурга қизларни сотиш ҳақида яна бир бор ўйлаб кўриш тўғрисида уч-тўрт кун муҳлат берилган бўлса ҳам¸ у ўз қарорида қатъий бўлган. Учрашувни Москва шаҳрининг Ленин проспектидаги ресторанлардан бирига тайинлашган. Ҳеч нарсадан шубҳа қилмаëтган ëш моделга Темур у ерда унинг иши учун келишув имзоланишини айтган. Каринага катта гонорар беришлари ва иш берувчи унинг бир неча соатлик ишга чидай олишига ишонч ҳосил қилиши учун у ўзининг соғлиги ҳақида барча тиббий маълумотларни келтириши кераклиги айтилган.

Агар Карина ҳақиқий сотиб олувчининг қўлига тушиб қолганида¸ унинг тақдири нима билан якун топган бўлишини англаш қийин эмас. Ҳозирги пайтда айбланувчига Россия федерацияси Жиноят кодексининг одам савдосига оид 127 моддаси билан жиноий иш қўзғатилган.

Озодлик: Айбланувчига фақат бир модда билан айблов қўйилган-а?

- Ҳа.

Озодлик: Агар унинг жинояти ўз тасдиғини топса¸ унга қандай жазо тайинланади?

- Тўхтаб туринг. Мен ҳозир Кодексни очиб қарайман ва сизга айтаман. Бундай ҳолат бўйича уч йилдан 10 йилгача озодликдан маҳрум қилиш кўзда тутилган.

Озодлик: Темур ўз айбини тан олаяптими?

- Темурнинг айтишига қараганда¸ Қозоғистонда¸ Ўзбекистонда унинг модел агентликлари бор. У Москвада ҳам ўзининг модел агентлигини очмоқчи бўлган. Бунинг учун унга шошилинч тарзда пул керак бўлган ва бу ишга қўл урган.

Озодлик: Демак¸ Темур бу қизни сотмоқчи эканини тан олган?

- Шунақа десак ҳам бўлади.

Озодлик: Демак¸ тан олди-а?

- Биласизми¸ мен у билан шахсан гаплашмаганман.

Озодлик: Бу москвалик тезкор ходимлар дуч келган биринчи ҳолатми? Яъни ўзбекистонлик шахснинг тирик одамни товар сифатида сотмоқчи бўлганига оид биринчи ҳолатми?

- Мен билмадим. Мен бу ҳақда ҳеч нарса дея олмайман¸ дейди Озодлик Москва шаҳар жануби-ғарбий округи Ички ишлар бошқармасининг информация ва жамоатчилик билан алоқалар гуруҳи нозири¸ милиция майори Юрова Ирина Юрьевна Озодлик билан суҳбатда.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG