Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 00:29

Уран борасида келишув лойиҳаси тайёр


Атом энергияси бўйича БМТ агентлиги раҳбари Эрон ядровий дастури бўйича келишув лойиҳасини Эрон ва дунёнинг учта етакчи давлати вакилларига берди.

Вена шаҳрида ўтказилган кўп томонлама музокарадан кейин сўзлаган Муҳаммад Эл-Барадей таклиф этилган ҳужжат томонлар ўртасида ишончни мустаҳкамлашда муҳим аҳамият касб этишини айтди.

- Эроннинг кам тўйинтирилган уранини қайта ишлаб атом станцияси ёнилғисига айлантириш ҳақидаги мазкур ҳужжат ўзаро ишончни мустаҳкамлаш йўлида жуда муҳим чорадир. Бу кўп йиллардан бери давом этаётган бўҳронга чек қўйиб, музокараларга кенг йўл очиши мумкин, деди Атом энергияси бўйича БМТ агентлиги раҳбари.

АҚШ, Франция, Россия ва Эрон вакилларининг душанба кунги сўзлашувида Эроннинг атом станцияси учун ёнилғи Эронда эмас балки Россия ва Францияда тайёрланиши борасида 1 октябрда эришилган келишув тафсилотлари муҳокама қилинган.
XS
SM
MD
LG