Линклар

Теҳрон учун атом ёнилғиси Европада ҳозирланади


Қўшма Штатлар Эронни ядровий дастури атрофидаги вазиятни юмшатиш бўйича режани ошиғич бажаришга чақирди.

АҚШ Давлат котиби Ҳиллари Клинтон бу ҳақда АҚШ, Франция, Россия ва Эрон вакилларининг Венада ўтказган кўп томонлама музокаралари ортидан таъкидлади.

Сўзлашувларда Эроннинг атом станцияси учун ёнилғи Эронда эмас, балки Россия ва Францияда тайёрланиши муҳокама этилган ва Халқаро атом энергияси агентилиги бу борадаги келишув лойиҳасини Эрон, АҚШ, Россия ва Франция жума кунигача тасдиқлашига умид қилмоқда.

Вена шаҳрида ўтказилган кўп томонлама музокарадан кейин сўзлаган Муҳаммад ал-Барадей таклиф этилган ҳужжат томонлар ўртасида ишончни мустаҳкамлашда муҳим аҳамият касб этишини айтди.
XS
SM
MD
LG