Линклар

logo-print

Байденнинг Европа сафари давом этмоқда


АҚШ вице-президенти Жо Байден Марказий ва Шарқий Европа мамлакатлари бўйлаб сафарини давом эттирмоқда.

Чоршанба кечқурун Байден Руминия пойтахти Бухарестга ташриф буюрди.

АҚШ президенти муовини бугун Руминия президенти Троян Бэсецку билан сўзлашувлар ўтказиши ва АҚШнинг Шарқий Европа давлатлари билан муносабати ҳақида нутқ сўзлаши кутилаяпти.

Бухарестга келишдан аввал Жо Байден Варшавада Полша раҳбарияти билан музокаралар ўтказди.

АҚШ қайта кўриб чиққан ракета ҳужумларидан мудофаа тизимларини яратиш лойиҳасида Полшанинг иштироки масаласи сўзлашувларда муҳокама этилди.

Бу мавзу жума куни Прагада Жо Байденнинг Чехия раҳбарияти ва сиёсатчилари билан ўтказажак сўзлашувлар марказида бўлади.

Айни пайтда Полша АҚШ қайта кўриб чиққан ракета ҳужумларидан мудофаа тизимларини яратиш лойиҳасида иштирок этади. Бу ҳақда Полша бош вазири Доналд Туск АҚШ вице-президенти билан музокаралардан сўнг билдирди.
XS
SM
MD
LG