Линклар

Афғон оғуси кишилар ҳаётига зомин бўлмоқда


Афғонистондан экспорт қилинаётган опий гиёҳвандлик моддаси жаҳон бўйлаб йилига юз минг одам ёстиғини қуритмоқда.

Бу ҳақда БМТнинг гиёҳванд моддалар ноқонуний савдосига қарши курашувчи идорасининг чоршанба куни эълон этган ҳисоботида билдирилган.

БМТ мутахассисларига кўра, Афғонистонда етиштириладиган опий гиёҳвандлик моддасининг асосий қисми Марказий Осиё давлатлари орқали Россия, Хитой ва Европа давлатларига олиб ўтилмоқда.

Афғонистондаги Толибон ҳаракати ҳам наркотиклар савдосидан йилига 160 миллион доллар даромад кўраяпти.
XS
SM
MD
LG