Линклар

ЕХҲТ бюроси Жовтис тақдиридан ташвишда


Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси қозоғистонлик ҳуқуқ фаоли Евгений Жовтисга эълон этилган суд ҳукми ўзгаришсиз кучда қолдирилганидан ташвиш билдирди.

Бюро раҳбари Янеш Ленарчичнинг таассуф билан билдиришича, суд тергов ва суриштирув пайти йўлга қўйилган кўплаб қонунбузарликларни эътиборга олмаган.

Қозоғистон Халқаро инсон ҳуқуқлари қўмитаси раҳбари Евгений Жовтис йўл ҳаракати қоидасини бузганлик ва бир одамнинг ҳаётдан кўз юмишига сабаб бўлган автоҳалокатда айбланди ва суд уни тўрт йилга озодликдан маҳрум қилиш ҳақида ҳукм чиқарган эди.

Ҳуқуқ фаоллари ҳукмга сиёсий тус берилаётганини айтиб, уни бекор қилинишини талаб этмоқда.
XS
SM
MD
LG