Линклар

Мисрликлар аэротеррорчини зарарсизлантирди


Миср расмийлари чоршанба куни йўловчи учқич олиб қочилиши олди олинганини маълум қилишди.

Миср полициясининг билдиришича, Истанбул шаҳридан Қоҳирага йўл олган "EgyptAir" ширкатига қарашли учқич бортида Судан фуқароси бўлган йўловчи таҳдид билан учқични Қуддус шаҳрига қўндиришни талаб қила бошлаган.

Аммо кейинчалик у хавфсизлик ходимлари тарафидан зарарсизлантирилди. Унинг ёнидан елим пичоқдан бошқа ҳеч қанақа қурол топилмаган.
XS
SM
MD
LG