Линклар

logo-print

Россияда ҳизбчилар таъқибга учрамоқда


Россия хавфсизлик кучлари Урал минтақасида “Ҳизбут-Таҳрир” партиясига алоқадорликда гумон қилинган шахслар хонадонида рейд ўтказди.

Хабарларга кўра, рейдлар Бошқирдистон республикасининг Уфа ва Дуюртуйли шаҳарларида ўтказилган. Федерал хавфсизлик хизмати вакилларининг “Интерфакс” агентлигига билдиришича, “Ҳизбут-Таҳрир” аъзолари маҳаллий фуқароларни партиянинг “ноқонуний” фаолиятида қатнашишга даъват қилган.

“Ҳизбут-Таҳрир” тинчлик йўли билан халифалик қуриш тарафдори эканини маълум қилган. Россия 2003 йилда мазкур партия фаолиятини таъқиқлаган.

Маълум бўлишича, сўнгги йил давомида Бошқирдистонда “Ҳизбут-Таҳрир” партиясига алоқадорликда гумон қилинган 20га яқин шахс озодликдан маҳрум қилинган.
XS
SM
MD
LG