Линклар

Хўжандда контрабандачилар ушланди


Сўғд вилоят транспорт прокуратураси тарқатган маълумотларга кўра, 21 октябр куни Истарафшан туманида истиқомат қилувчи Дамир Маҳмудов Хўжанд аэропортининг VIP-залида Душанбе-Урумчи рейсига кўрикдан ўтиш чоғида унинг юклари орасидан декларация қилинмаган 700 минг АҚШ доллари топилган.

Ўтказилган тезкор-қидирув тадбири жараёнида контрабандага алоқадор яна икки киши қўлга олинган. Улардан бири Хўжанд аэропортининг божхона бўлими раҳбари, полковник Музайян Қодиров, пул эгаси эса тижоратчи Малик Каримов бўлиб чиққан.

Божхона бўлими раҳбари контрабандани ноқонуний йўл орқали ўтказиб берганлиги учун 900 доллар пора олган. Қодировнинг иш жойида тинтув ўтказган ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари у ердан 100 граммга яқин героин моддаси ҳам топганлар. Бу иш юзасидан жиноий иш очилган.

Расмий маълумотларга кўра, вилоятда жорий йилнинг 9 ойи мобайнида 200 тожикистонлик коррупцияга алоқадорликда гумонланиб қўлга олинган.
XS
SM
MD
LG