Линклар

logo-print

НАТО Мудофаа вазирлари Словакияга тўпландилар


НАТО Бош котиби Андерс Фог Расмуссен Афғонистон ва мудофаа тизими масалаларида халқаро альянс ва Россия ўртасида ҳамкорлик ривожланишига умид қилаётганини билдирди.

Бу ҳақда Расмуссен Братиславада иш бошлаётган НАТОга аъзо давлат Мудофаа вазирларининг учрашуви арафасида маълум қилди.

Словакия пойтахтига тўпланган НАТО Мудофаа вазирлари икки кунлик норасмий йиғин давомида, бир қатор муҳим масалалар, жумладан, Афғонистонда президент сайловининг иккинчи даврасини ўтказиш ва сайлов давомида хавфсизликни таъминлаш масалаларини муҳокама қиладилар.

Айни пайтда Оқ уй маъмурияти Афғонистонга қўшимча ҳарбий куч юбориш масаласини кўриб чиқмоқда.

Хабарларга кўра, НАТОга аъзо давлатлар Афғонистондаги сайлов билан боғлиқ бўҳрон ҳал этилмагунча у ерга қўшимча ҳарбий куч юбориш тўғрисидаги қарорини кечиктириши мумкин.
XS
SM
MD
LG