Линклар

Қирғиз парламенти янги ҳукумат таркибини тасдиқлади


Қирғизистон Жўғўрқу Кенешининг 22 октябр кунги мажлисида “Қирғизистон Республикаси Ҳукумати таркибини тасдиқлаш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси қабул қилинди. Бу ҳақда Қирғизистон парламенти матбуот хизмати маълум қилади.

Ҳукумат таркибини депутатларга 21 октябр куни Қирғизистон Бош вазири лавозимига тайинланган Данияр Усенов тақдим қилди.

Қонун лойиҳасига кўра, ҳукумат Бош вазир, Бош вазирнинг биринчи муовини, Бош вазирнинг яна икки муовини, ўн тўрт вазирлик, ҳукумат қошидаги етти агентлик, олти давлат хизмати ва икки жамғармадан иборат бўлади.

Қонун лойиҳаси депутатлар томонидан тасдиқланиши биланоқ Қурмонбек Бакиев Бош вазирнинг биринчи муовини, Бош вазирнинг икки муовини, ўн тўрт вазир ва икки жамғарма раисини лавозимга тайинлаш ҳақидаги фармонларга имзо чекди. Янги тайинланган амалдорларнинг қарийб ҳаммаси аввалги ҳукумат таркибида вазир лавозимини эгаллаган кишилардир.
XS
SM
MD
LG