Линклар

Байден Европа сафарини давом эттирмоқда


АҚШ вице-президенти Жозеф Байден Бухарестда Руминия президенти Траян Басеску билан учрашди.

Учрашув чоғида Вашингтон расмийси АҚШ мудофаа тизими борасидаги янги режасини қўллаб-қувватлагани учун Руминия раҳбариятига миннатдорчилик билдирди.

Руминияга келишдан аввал Байден Польшада бўлиб, маҳаллий ҳукумат расмийлари билан АҚШнинг янги режасини муҳокама қилди. Польша раҳбарияти ҳам Вашингтоннинг янги режасига қувватлади.

Жозеф Байденнинг эндиликда Чехияга сафар қилиши кутилмоқда.

АҚШ ҳукумати яқинда ракета ҳужумига қарши мудофаа тизими элементларини Чехия ва Польша ҳудудларига жойлаштиришга оид собиқ президент Жорж Буш маъмурияти томонидан қабул қилинган режадан воз кечди.

Янги режага мувофиқ АҚШ Европа давлатларида кўчма мудофаа тизими ва денгиздаги ҳарбий кемаларга ракеталарни уриб туширувчи мосламалар ўрнатишни таклиф қилмоқда.
XS
SM
MD
LG