Линклар

БМТ сайлов варақалари тарқата бошлади


БМТ 7 ноябрга белгиланган президент сайловининг иккинчи давраси арафасида Афғонистон бўйлаб сайлов варақаларини тарқата бошлади.

БМТ матбуот вакили Дан МакНортон сўзларига кўра, махсус қутиларга жойлаштирилган овоз бериш варақалари самолётлар ёрдамида барча вилоят марказларига юборилмоқда ва кейинчалик бу қутилар сайлов участкаларига олиб борилади.

Президент сайловининг иккинчи босқичида амалдаги президент Ҳамид Карзай ва собиқ Ташқи ишлар вазири Абдуллоҳ Абдуллоҳ ўзаро куч синашадилар.

Aфғонистон Мустақил сайлов комиссиясининг дастлабки хулосасига кўра¸ 20 август куни ўтказилган президент сайловида Ҳамид Карзай 54.6 фоиз унинг асосий рақиби Абдуллоҳ Абдуллоҳ эса 28 фоиз овоз тўплади.

Бироқ БМТ ҳомийлигида тузилган Шикоятларни ўрганувчи махсус қўмита сайлов давомида сохтагарчиликка йўл қўйилган, деб топди ва ҳар иккала номзодларга берилган овозларни бекор қилди.
XS
SM
MD
LG