Линклар

Шошилинч хабар
16 апрел 2024, Тошкент вақти: 17:32

Эркин микрофон - Чумолидан қутулиш формуласи


SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 рақамига йўлланг.
SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 рақамига йўлланг.

Озодликка қўнғироқ қилган фарғоналиклардан бири¸ ҳатто темирни ҳам кемирувчи термитлардан қутулиш учун ўзи қўллаб келаëтган усулни бошқалар билан ўртоқлашишни ният қилибди.

“Қоғоздаги “экономика”

Фарғона шаҳридан қўнғироқ қилган илк суҳбатдошимиз Марказий Осиë янгиликларини ëйинловчи К+ телеканали орқали Ўзбекистон иқтисодиётининг ўтган 9 ой ичида МДҲ давлатлари орасида энг юқори даражага ўсгани, хусусан ички ялпи маҳсулот ишлаб чиқариш 8 фоизга кўпайгани ҳақидаги хабарни эшитиб, таажжубга тушгани ҳақида гапирди.

- “Ўзбекистон экономикаси СНГ бўйича энг баланд кўрсаткични кўрсатди” деяпти. Шунга тушунмадикда. Ўзбекистонда бунақа нарсаларни гапирмайди. Экономика шунақа жадал кўтарилган бўлса¸ халқимизнинг яшаши жуда ҳам пастку. Мисол Россияники зўрмас. Мен ишлаб келдимда у ëқда. Ўзбекистонда эконом қилиб халққа ойига 400 грамм ëғ беришаëтган эди. Шуни 200 грамм қилиб қўйишди. Унни ҳам камайтиришди. Шунақа қилиб экономикамизни кўтаришаяптимикан булар¸ деган савол пайдо бўладида тушунмаган одамда. Экономика зўр бўлса¸ халқ фаровон яшаши керакку¸ тўғрими? Ҳамма ерда иш бўлиши керак¸ ҳамма Россияда эмас Ўзбекистонда ишлаши керак. Булар қўрқмасдан¸ уялмасдан қанақа қилиб бераяпти буни¸ дейди фарғоналик тингловчимиз.

“Йиллар ўтаверади, лекин эски ҳаммом эски тос”

дейди хоразмлик суҳбатдошимиз Қурбон Матжон. Унинг “Эркин микрофон”га айтишича, Ўзбекистонда йилларнинг номланиши бу шунчаки номига, лекин аслида бу йилларда халқ фаровонлиги йўлида жиддий ўзгаришлар бўлмаган. Қурбон ака бунга ўтиб бораётган “Қишлоқ тараққиёти ва фаровонлиги” йилини мисол қилиб келтиради.

- Қишлоқ тараққиëти ва фаровонлиги йили¸ деб бирор нарса бўлгани йўқ қишлоқда. Ҳар йилга ном қўйишадику¸ болаларга исм қўйгандай гапда бу. Ҳеч нарса қилинмади. Масалан¸ Питнак қишлоғида 20 минг аҳоли яшайди. Бирорта қилинган иш йўқ. Йўл қурилмаса. Йўлллар шу даражада ëмон. Водопровод суви йўқ. Одамлар водопровод сувини бир километрдан олиб келадилар. Бутун шўр сув. Хоразмни биласизку¸ бутун ери шўрланган. Ҳеч нарса қилинмади. Мустақилликдан бери битта йўл ҳам ремонт бўлмади. Бир зикаш¸ адабийчаси захкаш дейдими¸ бир коллектор қазилмади. Мана шундай гап. Уй-жой билан таъминлашга ҳеч қандай жой қурилиб тургани йўқку. Мустақилликдан олдин нима бўлган бўлса бўлди. Мустақиллик даврида қурилган иморатларни раҳбарлар талон-тарож қилди. Бирор нарса қилингани йўқ бу қишлоқда. Қишлоғимизда бир ферма бор эди. Уни ҳам талон-тарож қилиб юбордилар¸ дейди Қурбон Матжон.

Термитни йўқ қилишнинг осон йўли

Фарғонадан қўнғироқ қилган суҳбатдошимиз, ёғочларни еб ташлаётган чумолилар-термитларга қарши курашишнинг ўз тажрибасидан ўтказган энг осон йўли борлиги ҳақида маслаҳат беради.

- Қумурсқани йўқотиш учун 200 грамм қўй ëғини қумурсқанинг йўлига ташлаш керак. Ëғни ташлагандан кейин қумурсқалар ëғга тўпланишни бошлайди. Миллион-миллион бўлади. Бир идиш олиш керак. Бу идиш иложи борича силлиқ бўлиши керак. Ўша идишнинг ëнига битта ўтин ëки калтак қўйиб қўяди. Ўтиннинг тагига битта ëғ суртиб қўйса¸ ҳалигидан чиқиб¸ тўғри идишга тўпланаверади. Икки кундан кейин идишнинг ичига миллион-миллион қумурсқа тўпланиб қолади¸ дейди фарғоналик суҳбатдошимиз.

“Шунисига ҳам шукр”

Озодликка Қозоғистондан қўнғироқ қилган Шуҳрат ҳозир Остона шаҳрида ишлайди. Асли хоразмлик. Унинг айтишича, у бир ойда Ўзбекистонда ишлаб топадиган бир йиллик пулни топмоқда.

Шуҳрат: Қозоғистонда ишлаяпмиз. Бу ëқ Хоразмга қараганда яхши.

Озодлик: Нима иш қиласизлар?

Шуҳрат: Стройкада ишлаймиз. Остонада ишлаяпман ҳозир. Ғишт терамиз¸ сувоқ қиламиз. Барибир бу ëқ яхши.

Озодлик: Хоразмдан кўпчиликми?

Шуҳрат: Ҳа¸ Ўзбекистондан кўпчилик. Хоразмдан бир бригада.

Озодлик: Ойликлар яхшими ахир?

Шуҳрат: Ойликлар бўлади. Ойма ой бераяпти.

Озодлик: Яшаш жой¸ овқатлар қандай?

Шуҳрат: Овқатлар бўлади. Пахтадагидай эмас. Нима дейди¸ қорин тўяди.

Озодлик: Ëтадиган жойларингиз қаерда?

Шуҳрат: Ëтадиган жой объектнинг ичида. Подвалда ëтамиз.

Озодлик: Подвал зах эмасми?

Шуҳрат: Зах бўладию¸ печка бор. Печкаларни ëқиб қўямиз. Уже қиш келаяпти. Бундан кейин қийин. Ишлаяпмиз амаллаб.

Озодлик: Сизлар шу ерда қишлаб қоласизларми?

Шуҳрат: Қишлайдиганлар ҳам бор¸ қайтадиганлар ҳам бор.

Озодлик: Оладиган маошларингиз Ўзбекистонга қараганда кўпроқми¸ камроқми?

Шуҳрат: Мен сизга айтсам ака¸ Ўзбекистонда бир йил ишлаб топадиганни¸ шу ерда яхши иш бўлиб турса¸ пулини берса¸ бир ойда топасиз.

Озодлик: Уйга ҳар ойда қанчадан жўнатаяпсиз?

Шуҳрат: Доллар ҳисобида тахминан 300 доллар.

Озодлик: Ўзбекистонда шунақа маошли иш йўқми? Бор шекилли.

- Мен Ўзбекистонда бунақа ойликни эшитмадим. Тошкент томонларда бор бўлса керак. Биз томонларда унақа иш йўқ. 300 доллар ҳозир Ўзбекистонда 550 минг бўлади тўғрими? Бир йилда топасизда уни. Ойига 55 мингдан топсангиз. Уни ҳам берса¸ дейди Шуҳрат.

************************

Муҳтарам муштарий, агар сизни ташвишга солаётган муаммолар бўлса, шунингдек, ўзингиз гувоҳи бўлаётган воқеа-ҳодисалар борасида Озодликка хабар бермоқчи бўлсангиз¸ бизга қўнғироқ қилинг.

SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 рақамига йўлланг.

“Эркин микрофон” сизга мунтазир!

**********************************************

"Эркин микрофон " рукни остида берилаëтган фикр ва мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси ва бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти маъсул эмас.
XS
SM
MD
LG