Линклар

logo-print

ПЕН қатағонга учраган ёзувчилар тақдиридан ташвишда


Халқаро ПЕН-клуб жаҳон бўйлаб 600 дан зиёд ёзувчи ва журналист қатағонга учрагани, улардан икки юздан зиёди қамоқда азоб чекаётгани ҳақда бонг урди.

ПЕН-клубнинг Австриядаги Линц шаҳрида ўтаётган 75-йиллик анжуманида ёзувчиларни қатағон қилаётган Туркия, Эрон, Эритрея, Ветнам каби давлатлар номига танқидлар янгради.

Шунингдек, Венесуэла, Никарагуа, Мексика, Колумбия, Куба каби давлатлардаги вазият борасида ҳам хавотир билдирди.

Халқаро ПЕН ёзувчилар уюшмасига 1921 йилда асос солинган. Ташкилот Ўзбекистонда узоқ йиллик қамоқ жазоларини ўтаётган ёзувчи ва мухолифат фаоллари Мамадали Маҳмудов, Муҳаммад Бекжон ва Юсуф Рўзимуродовлар озод этилишини талаб қилиб келади.
XS
SM
MD
LG