Линклар

logo-print

Ҳиндикушда зилзила содир бўлди


Афғонистон ва Покистон оралиғидаги ҳудудда кучли зилзила рўй берди.

АҚШ Геология маркази хабарига кўра, Афғонистон, Покистон ва Тожикистон оралиғидаги Ҳиндикуш тоғларида рўй берган ер силкинишининг кучи Рихтер шкаласи бўйича 6.2 баллни ташкил қилган.

Зилзила эпимаркази Афғонистоннинг Файзобод шаҳридан 77 километр жанубий шарқда бўлган ва Афғонистон пойтахти Кобулда ҳам, Покистон пойтахти Исломободда ҳам сезилган. Талафотлар ҳақида ҳозирча маълумотлар йўқ.
XS
SM
MD
LG